Бухорода куёвжўралар тўй кортежидаги машиналарда парад уюштирди — видео

Бухоро вилояти Когон туманида бўлиб ўтган тўйда куёвжўралар машиналарда парад уюштирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Кадр: Telegram/ @bugunuzlive

Қайд этилишича, «Spark» ҳайдовчиси ўз дўстлари билан тўй кортежида хавфли ҳаракатлар содир қилган. Шундан сўнг улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, «Nexia-3»га қизил-кўк ёнувчи мигалка  ўрнатиб олган ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-модда 2-қисми ҳамда 129-модда 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Ҳужжатлар тўпланиб, Жиноят ишлари бўйича Когон туман судига юборилган.

Бундан ташқари, ушбу йигитлар истиқомат қилаётган маҳаллада ҳолат соҳа мутахассислари томонидан таҳлил қилинган. Келгусида бу каби ҳаракатларни амалга оширмаслик, бундай вазиятларнинг оқибатлари ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб ўтилган.

Аввалроқ Хоразмда тўй кортежида қоида бузган «Malibu» ва «Captiva» ҳайдовчиларига чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда тўй кортежида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган «Lacetti» ҳайдовчисига чора кўрилгани хабар қилинган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023