Ҳувиллаб қолган пойтахт кўчалари, вафот этган собиқ мудофаа вазири, сувга тўлган кўчалар — 1 июль суратлари
Куннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Канадада сўнгги кунларда аномал иссиқ ҳаво кузатилмоқда. Натижада ўрмон ёнғинлари келиб чиқмоқда.

Куба пойтахти Гаванада тинимсиз ёмғир ёғиши натижасида кучли сув тошқинлари келиб чиқди.

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида коронавирус билан боғлиқ ҳолатларнинг ўсиши натижасида чекловлар ўрнатилди. Аҳоли уйидан фақатгина зарур ҳолатда ва озиқ-овқат харид қилишга чиқиши мумкин. Ҳозирда пойтахт кўчалари ҳувиллаб қолмоқда. Бу худди 2020 йилни эсга солмоқда.

Тибетлик фаоллар Ҳиндистондаги Хитой элчихонаси қаршисида Коммунистик партиянинг юз йиллиги муносабати билан норозилик намойиши уюштириши ортидан ҳинд полицияси томонидан ҳибсга олинди.

Гонконглик фаол Александра Вонг мамлакатнинг Буюк Британия назоратидан озод бўлганининг 24 йиллиги муносабати билан ташкил этилган намойишда полиция томонидан ҳибсга олинди.

Британия қироллик оиласига содиқ Жон Лофрей марҳум малика Диананинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган тадбирда унинг портретини кўтариб турибди. Малика Диана шаҳзодалар Гарри ва Уилямнинг онаси ҳисобланади.

Россияда сўнгги кунларда коронавирусдан ўлим ҳолатлари кескин ошгани хабар қилинмоқда.

АҚШнинг собиқ мудофаа вазири, Афғонистон ва Ироқдаги урушлар меъмори Дональд Рамсфелд вафот этди.

Бразилия терма жамоаси футболчиси Неймар Копа Америка мусобақаси доирасида Колумбияга қарши учрашувда.

Аргентина ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги баҳсда икки жамоа аъзолари Серхио Агуэро ва Роберт Пирис да Мотта ўзаро тўқнашиб кетди.