Тошкент вилояти ИИББ блогер Муфасанинг калтакланиши бўйича маълумот берди

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси 1 июль куни фуқаро М.Ҳ.нинг калтакланиши бўйича маълумот берди. Бу ҳақда бошқарма матбуот котиби Бобур Тўлаганов шахсий Telegram каналида хабар берди.

Фото: Telegram/ @mufasa_mh

Қайд этилишича, 1 июль куни Telegram’даги Муфаса канали маъмури фуқаро М.Ҳ. номаълум шахс томонидан калтаклаб кетилганлиги ҳақида пост қолдирган ва бу ижтимоий тармоқда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Блогернинг ёзишича, у куч ишлатар тузилмалар ходимларини танқид қилгани учун калтакланган бўлиши мумкин.

Маълум бўлишича, 2021 йил 1 июль куни соат тахминан 08:00 да Ўрта Чирчиқ тумани ички ишлар бўлимига шу туман Тинчлик маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган М.Ҳ. (блогер) ўзининг яшаш уйи олдида бир нафар номаълум шахс томонидан тан-жароҳати етказганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур хабар юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан М.Ҳ. билан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилган. Унга кўра, фуқаро М.Ҳ. соат тахминан 07:45 да уйидан чиқиб, дарвоза олдида танишини кутиб турган. Шу вақтда унга нотаниш бўлган шахс ёнига келиб, ундан бу Хуршид исмли фуқаронинг уйими деб сўраган.

Ҳ. эса унга Хуршид исмли фуқарони танимаслигини айтган вақтида, номаълум шахс Ҳ.ни бўйин қисмига уриб, ерга йиқитганлигини ва қорин қисмига тепган вақтда ҳушини йўқотганлигини ва қолган нарсаларни эслай олмаслигини ҳамда ушбу номаълум шахс воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат мурожаат вақтининг ўзида туман ИИБдан рўйхатдан ўтказилиб, қонуний чора кўриш учун ижрога қаратилган. Шунингдек, М.Ҳ. олган тан-жароҳати оғир даражасини аниқлаш мақсадида, туман Судга оид тиббий экспертизага йўлланма берилган. Ҳозирда номаълум шахсни аниқлаш мақсадида воқеа жойида дастлабки тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухорода археолог ва унинг шериги аёллар томонидан калтаклангани юзасидан муносабат билдирилганди. Шунингдек, Қашқадарёда аёл бир нечта йигит томонидан калтаклангани сабаби маълум бўлган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023