Туркия Тожикистонга тожик–афғон чегарасидаги вазият борасида ёрдам беришини маълум қилди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар ва Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар берди.

Фото: «The Washington Post»

Маълум қилинишича, музокаралар давомида Туркия мудофаа вазири Анқара Душанбе билан мудофаа, хавфсизлик ва мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини айтган. Шунингдек, Туркия Тожикистон билан чегара хавфсизлигини таъминлаш ва терроризмга қарши курашиш бўйича ўз тажрибасини бўлишиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Туркия вазирининг сўзларига кўра, бундай ёрдам тожик–афғон чегарасида айни пайтда кузатилаётган вазият билан боғлиқ ҳолда жуда муҳим ҳисобланади.

Икки мамалакат мудофаа вазирларининг яна қандай мавзуларда музокаралар ўтказгани очиқланмаган.

Маълумот ўрнида, Россия ҳам Афғонистон ҳудудидан террористик таҳдидлар кўпайган тақдирда, Тожикистонга зарур ёрдам беришини маълум қилганди. Давлат думасининг Мудофаа қўмитаси раҳбари Владимир Шамановнинг маълум қилишича, бу Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) мажбуриятлари доирасида амалга оширилади.

«Агар керак бўлса, биз, албатта, КХШТ мажбуриятлари доирасида Тожикистонга ҳар томонлама террорчилик хавфи кучайган тақдирда ёрдам берамиз. Табиийки, биз уни ёлғиз қолдирмаймиз. Бизнинг қўмитамиз вазиятни баҳолаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Биз айрим тузилмаларининг бир қисмини Европа давлатлари ва америкаликларнинг самолётлари томонидан Ироқдан Афғонистоннинг шимолий қисмига ўтказилишининг олдини олдик. Бу бир неча йил олдин бўлган. Яъни вазият доимий равишда кузатилмоқда», — дея таъкидлаган Шаманов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафталар давомида Афғонистонда 4 та чегараолди ҳудудда ҳукумат кучлари ва «Толибон» ҳаракати жангарилари ўртасида тўқнашувлар юз берган. Оқибатда 8 та туман ва 2 та чегара постлари жангарилар назорати остига ўтган. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 22 июнь куни Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги Шерхон-Бандар ҳудудига «Толибон» ҳаракатининг қуролли ҳужуми оқибатида 134 афғон ҳукумат қўшинлари чегара постлари орқали Тожикистонга чекинганини хабар бериб, тожик–афғон чегарасидаги вазиятни оғир деб баҳолаган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати сабаб тожик–афғон чегарасидаги вазият оғир экани маълум қилинган. Шунингдек, Тожикистон Афғонистон билан чегарадош ҳудудда хавфсизлик чораларини кучайтиргани хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023