Ўзбекистонда июнь ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди
Ўзбекистонда 1 июль, пайшанба куни июнь ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 2021 йилнинг июнь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашди. Ушбу ҳолат асосан мавсумий омил билан тавсифланади. 2021 йил бошидан улар нархларининг ўсиш даражаси 4,4 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,7 фоизни ташкил этди. Йиллик нисбатда ИНИ ўсиш даражаси 10,9 фоизга етди.
Маълумот учун, 2020 йилнинг июнь ойида товарлар ва хизматлар ой давомида ўртача 0,3 фоизга, 2019 йилда эса 0,5 фоизга арзонлашган. 2020 йилнинг январиюнида умумий ИНИ ўсиш даражаси 4,6 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси 0,8 фоизни, 2019 йилнинг мос даврида эса ўсиш даражаси 5,6 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси 0,9 фоизни ташкил этган. 2020 йилнинг июнь ойида йиллик умумий ИНИ 14,2 фоизга, 2019 йилнинг июнида эса 13,6 фоизга етган.
Аввалроқ Ўзбекистонда апрель ва май ойларидаги инфляция даражаси маълум қилинганди. Шунингдек, Марказий банк гўшт ва сабзавотларнинг нархи ошиши хатари борлигини эълон қилган.