Ўзбекистонда Хавфларни баҳолаш маркази ташкил этилди

Президентнинг 28 июндаги фармони билан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бўлими негизида Хавфларни баҳолаш маркази ташкил этилди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабарга кўра, фармон билан Ўзбекистоннинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

Қайд этилишича, ҳар уч йилда бир марта миллий даражада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликлар баҳоланади. 2022 йилда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатлар мутахассислари ҳамда соҳадаги етакчи олимлар иштирокида «Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш: замонавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Фармон билан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш бўлими негизида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Хавфларни баҳолаш маркази ташкил этилди.

Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ шубҳали операцияларни таҳлил қилиш орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, янги таҳрирдаги «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирлари кучайтирилгани хабар қилинганди. Шунингдек, маҳаллаларда жиноятчиликни баҳолаш бўйича янги тартиб жорий этилгани маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023