АҚШ Марказий Осиё давлатларидан 9 минг афғонистонликни ҳудудига жойлаштиришни сўради — ОАВ

Байден маъмурияти НАТО билан қўшинлари Афғонистондан сентябргача чиқиб кетгунга қадар Марказий Осиёдаги 3 та давлатга «Толибон» ҳаракатидан қочаётган 9000 га яқин афғонистонлик фуқарони ҳудудига вақтинча жойлаштиришни сўради. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Исми сир сақланишини хоҳлаган маъмурият ходимларининг хабар беришича, бу билан АҚШ Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан Америка ҳарбий кучларига ёрдам кўрсатган ва асосан таржимон бўлиб ишлаган 9 минг нафар афғон фуқароларини назарда тутган.

Таъкидланишича, ушбу битим Афғонистон масаласида Марказий Осиё мамлакатлари билан кейинги ҳамкорликни йўлга қўйишни кўзда тутади. 

Нашрнинг келтиришича, Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари шу ҳафта Вашингтонда бўлиб, томонлар АҚШга ўз ҳудудларидан кузатув ва разведка ишларини олиб боришга имкон берадиган келишувни муҳокама қилмоқда.

«АҚШ визасини олмоқчи бўлган афғон фуқаролари бу янгиликдан ҳайратланди. Бу тезда амалга ошишига ишонамиз, чунки хавфсизлик ҳақиқатдан ҳам ёмонлашмоқда ва бу мамлакатлар Афғонистонга қараганда анча хавфсизроқ», — деган 2 июль куни АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган лойиҳанинг афғонистонлик ходими. 

Ўз навбатида, АҚШ Давлат департаменти хабарга изоҳ беришдан бош тортган.

Аввалроқ Байден Америка ҳарбий кучларига ёрдам кўрсатган афғон фуқароларини ҳимоясиз қолдирмаслигини маълум қилган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023