«Толибон» ҳаракати 1 суткада Афғонистондаги 13 та туманни назоратга олди

«Толибон» ҳаракати жангарилари сўнгги 24 соат ичида Афғонистоннинг 13 та ҳудудини ўз назорати остига олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Ariana News»

Маълум қилинишича, бу «Толибон» ҳаракатининг қисқа вақт ичида босиб олишга муваффақ бўлган максимал сонли ҳудудлар ҳисобланади.

Хусусан, «Толибон» Бадахшон вилоятидаги тўққизта туман ва Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Тахар вилоятидаги иккита туман ҳамда мамлакат шарқидаги Пактия вилоятидаги туман ва жанубий Қандаҳор вилоятида туман устидан назорат ўрнатган.

ОАВ маълумотига кўра, «Толибон» айни пайтда мамлакатнинг 370 та туманидан 110 тасини назорат қилмоқда. Ўз навбатида, Афғонистон Мудофаа вазирлиги ўтган кун давомида мамлакатнинг тўққиз вилоятида бўлиб ўтган жанглар давомида 224 нафар «Толибон» аъзоси йўқ қилинганини айтган. Вазирлик «Толибон» ҳаракати босиб олган ҳудудларни қайтариб олишга ваъда берган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракатининг фаоллигига нима сабаб бўлгани айтилганди. Шунингдек, Афғонистонда аёллар «Толибон» ҳаракатига қарши қурол кўтариб, намойиш ўтказгани маълум қилинган.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди