Жиззахда 24 ёшли йигит сув талашиб, жиянини ўлдириб қўйди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 15 июнь куни 24 ёшли йигит сув талашиб, жиянини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»/ Иллюстратив

Хабарга кўра, ҳодиса 15 июнь куни Ғаллаорол тумани Оқтом маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган. Ака-уканинг фарзандлари томорқа суғориш учун ишлатиладиган сувни талашиб жанжаллашган. Жанжал вақтида 1997 йилда туғилган йигит 2004 йилда туғилган 11-синф ўқувчиси бўлган жиянини куч билан итариб юборган. Бунинг оқибатида бола тракторнинг олд қисмига боши билан урилиб, оғир тан жароҳатлари олган ва 14 кундан сўнг шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, айбланувчи ҳибсга олинган ва Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда маст фуқаро танишининг бошига челак билан уриб ўлдириб қўйгани ҳамда Навоийда маст эркак хотини ва унинг танишларини пичоқлагани ҳақида хабар берилган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди