Қозоғистонда бахтсиз ҳодисага учраган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Қозоғистонда ўзи ишлаган қурилиш объектида бахтсиз ҳодисага учраган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Наманган вилоятидан М.Т. оиласидаги молиявий қийинчилик сабабли Қозоғистондаги қурилиш объектида ишлаш мақсадида кетган. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса сабабли оғир тан жароҳати олган ва шифохонага жойлайтирилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан фуқарога кўрсатиладиган тиббий хизмат жараёнлари ташкил қилинди. Фуқаро саломатлиги барқарорлашгандан сўнг, Олмаотадан Тошкентга хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббий ходим кузатувида реаномобилда олиб келинди.

Аввалроқ Россияда 3 нафар фарзанди билан қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Туркия ва Россияда қийин аҳволда қолган 6 нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилгани маълум қилинган.

Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Жамият23:57 | 28.9.22
Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев