22:11 | 06.07.21 92

Бухорода 63 ёшли эркак ер талашиб, синглисини пичоқлади

Aёл оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган

Бухоро вилояти Олот туманида 4 июль куни 63 ёшли фуқаро Т.Ҳ. ер-жой талашиб, синглисини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Усмоншайх маҳалласида яшовчи 1958 йилда туғилган нафақадаги Т.Ҳ. 1963 йилда туғилган синглиси Т.Р. билан ер-жой талашган. Оқибатда жанжал келиб чиқиб, ака синглисининг кўкрак қафаси ҳамда бел соҳасига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Aёл олинган оғир тан жароҳати оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Т.Ҳ. иш бўйича гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Aввалроқ Жиззахда ҳайдовчи жанжал пайти ака-укани пичоқлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда коллеж талабаси курсдошини пичоқлагани хабар қилинган.