Тошкентда аёл 5-қаватдан мушук боласини ташлаб юборди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 5 июль куни ҳайвонга нисбатан шафқатсизлик иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Меҳр ва Оқибат» нодавлат ташкилоти хабар берди.

Фото: Telegram/ @mehrvaoqibat

Маълум қилинишича, «Меҳр ва Оқибат» нодавлат нотижорат ташкилотига 4 июль куни С.Х. исмли фуқаро мурожаат қилиб, икки ойлик мушук боласининг қандай қилиб бешинчи қават деразасидан ташланганига гувоҳ бўлганини айтган. Шундан сўнг у ва яна икки гувоҳ милицияга ариза ёзган.

Қайд этилишича, суд мажлисида судланувчи тозалаш пайтида мушукча хонага югуриб кириб, боласига ҳужум қилгани ва уни тирнаганини маълум қилган.

Суд жараёни якунида аёлни энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида жаримага тортиш тўғрисида қарор чиқарилган.

Аввалроқ Тошкентда тирик мушукни пакетга солиб, ахлатга ташлаган эркакка суд ҳукми ўқилгани хабар берилган. Шунингдек, Ангренда уйсиз ҳайвонларни ушлаш хизмати ходимлари жониворларга шафқатсиз муносабатда бўлгани маълум қилинганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди