Қашқадарёда ички ишлар ходими машинасида йўл қоидасини бузди — видео

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 7 июль куни фуқаро С.Ш. «Nexia-3»да йўл ҳаракати қоидасини бузди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @bugunuzlive

Қайд этилишича, ҳайдовчи Косон тумани Пўлати қишлоғида яшайди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси (Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) 1-қисми билан баённома расмийлаштирилган.

«Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг ҳисобланади», дейилади хабарда.

«Nasafnews»нинг маълум қилишича, ушбу «Nexia-3» ички ишлар органларига тегишли бўлиб, ҳайдовчи машинада «Ҳаракатланиш тўғрига» йўл белгисига амал қилмай ҳаракатланган.

Аввалроқ Наманганда хизмат автомашинасида қоидани бузган ЙПХ ходимига чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда хизмат машинасида қоидани бузиб ҳаракатланган ИИБ ходимига чора кўрилгани хабар қилинган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди