Тошкентда маст ИИБ ходими 80 ёшли эркакка ниқоб тақмагани учун куч ишлатгани айтилмоқда — видео

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида маст ички ишлар ходими 80 ёшли эркакни ниқоб тақмагани учун куч ишлатиб олиб кетмоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Хабарга кўра, 8 июль куни соат 10:40 да Шайхонтоҳур туманида яшовчи 1972 йилда туғилган Д.М. 102 га қўнғироқ қилиб, отаси 1935 йилда туғилган А.М. маст ҳолда уйида жанжал келтириб чиқаргани ҳақида хабар бериб, чора кўришни сўраган. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, воқеа жойига Шайхонтоҳур тумани ИИБ профилактика хизмати катта инспектори, майор Улуғбек Яхшибоев етиб борган.

Таъкидланишича, инспекторнинг вазиятни аниқлаштириш ва маст фуқарони ички ишлар бўлимига олиб боришга уриниш пайтида қўшнилар можарога аралашган. Воқеалар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлмаган (хусусан, ўғлининг навбатчилик пунктига қўнғироқ қилгани ва уйнинг ичида юзага келган низолар тўғрисида) қўшнилар нотўғри хулосалар чиқариб, можаро қўзғатиб, инспекторнинг ишига аралашишга уринган.

Қайд этилишича, катта профилактика инспекторига нисбатан Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти расмий текширув тайинлаган. Унинг ҳаракатлари қонунчиликка мувофиқлиги бўйича синчковлик билан ўрганиб чиқилади.

Aввалроқ Бухорода эркак ИИБ ходимига қаршилик кўрсатиб, уни ургани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда маст эркак ИИБ ходимининг бошига шиша идиш билан ургани хабар қилинган.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023