Янгиликлар - 17:25 · 09.07.2021

Космос қандай ҳидга эга экани айтилди

Космосга 2006 йилда учган бразилиялик илк космонавт Маркус Понтес коинот ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «Adviser»

Маълум қилинишича, айни пайтда Понтес Бразилиянинг фан, технологиялар ва инновациялар вазири лавозимида фаолият юритади.

«Космосга чиққанингизда қандайдир сабабларга кўра вақтинчалик ҳид билиш ҳиссини йўқотасиз, худди коронавирус аломати каби. Сиз халқаро космик станцияда ҳидни сезмайсиз», — деган Понтес.

Шу билан бирга, у NASA астронавти Жефф Уилямснинг халқаро космик станцияга чиққанида люкни очиб, коинотни ҳидлашни берган тавсиясига амал қилганини айтган ҳамда космос ўз ҳидига эга эканини таъкидлаган.

«Мен ишонолмадим, аммо космосдан олтингугурт ҳиди келарди», — деган у.

Аввалроқ олимлар сайёрадаги илк юлдузлар қачон пайдо бўлганини маълум қилганди. Шунингдек, Россия ва Америкада космонавтларни парвозга тайёрлашдаги асосий фарқ маълум бўлганди

Bugun — LIVE