Тошкентда охирги 150 йилдаги иссиқ ҳаво ҳарорати рекорди янгиланди

Тошкент шаҳрида 5 ва 7-8 июль кунлари охирги 150 йилликдаги айнан шу кунда қайд этилган энг иссиқ ҳаво ҳарорати рекордлари янгиланди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида 150 йилдан буён ҳаво ҳарорати қийматлари мунтазам кузатиб келинади. Иқлим ўзгариши натижасида дунёда иқлим исиши тезлашди. Бу куннинг тунги пайтларида ҳам ҳаво ҳароратининг яққол кўтарилиб кетишида намоён бўлмоқда.

Тунги ҳароратларнинг кўтарилиши ҳавога кўп миқдорда ис ва бошқа ифлос газларнинг меъёрдан кўп чиқарилишида, яъни иссиқхона эффекти жараёнида вужудга келмоқда. Иссиқхона эффекти иқлим исишини юзага келтириб, сутка давомидаги максимал ва минимал ҳаво ҳарорати қийматлари орасидаги фарқни камайтирмоқда. Бу эса ўз навбатида ўртача суткалик ҳаво ҳарорати қийматини юқорилашига олиб келмоқда.

«Ўзгидромет» 1 июль куни 3-8 июль кунлари Ўзбекистонда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёрдан 5-8 даража юқорилаши ҳақида огоҳлантириш хабарини берганди.

Тошкент шаҳрида июль ойи бошларида кузатилган кунлик ҳаво ҳарорати ўтмишда рекорд иссиқ қийматлар қайд этилган айнан ўша кундаги кунлик ўртача ҳароратдан анча кўтарилгани қайд этилди. Кунлик максимум қийматлар билан биргаликда суткалик ўртача ҳаво ҳароратлари ҳам юқориламоқда.

«Масалан, 1881 йил 6 июль куни Тошкент шаҳрида айнан шу кун учун мутлақ рекорд қайд этилган (+44,1°С). Лекин, ўшанда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати анча паст қийматда кузатилган (+28,1°С). 2021 йил 6 июль куни суткалик максимал ҳаво ҳарорати рекорд кўрсатгичдан анча паст (+41,5°С) қайд этилган бўлсада, ўртача суткалик ҳаво ҳарорати 1881 йилдаги ўртача суткалик ҳаво ҳарорати қийматидан қарийиб 5,5 даражага юқори кузатилган.

2021 йилнинг ўтган июнь ойида республика ҳудудларида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёрдан 1-3 даража юқори бўлган», дейилади хабарда.

Фото: «Ўзгидромет» ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда аномал иссиқ ҳарорат қачон пасайиши маълум бўлганди. Кейинчалик «Ўзгидромет» мамлакатда кузатиладиган чангли бўрондан огоҳлантиргани ҳақида хабар берилган.

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди