Тошкент вилоятида ака-ука 25 ёшли йигитни пичоқлаб, ўлдириб қўйди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 8 июль куни ака-ука сотувчилар жанжал сабаб 25 ёшли йигитни пичоқлаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Олмалиқ деҳқон бозорида мева ва полиз маҳсулотлари сотадиган ака-ука 1996 йилда туғилган йигит билан жанжаллашиб қолган. Йигит сотувчилардан бирини қўли билан урган. Сотувчининг укаси жанжалга қўшилиб, ошхона пичоғи билан йигитнинг кўкрагига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда оғир тан жароҳати олган йигит Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатиб, тергов ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда уста иш берувчини пулини тўлиқ тўламагани учун пичоқлаб ўлдириб қўйгани хабар қилинганди. Фарғонада қўшнисиникига ўғриликка тушган эркак уй эгасини пичоқлаб ўлдиргани, Сурхондарёда эса аёл ўзаро жанжал оқибатида эрини пичоқлаб қўйгани ҳам айтилганди.

Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Жаҳон23:59 | 29.9.22
Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Жамият23:05 | 29.9.22
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Жамият22:43 | 29.9.22
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Жамият22:35 | 29.9.22
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Жамият22:22 | 29.9.22
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди
Жамият21:37 | 29.9.22
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди