Фарғонада аёл жонига қасд қилиш мақсадида ўзини поезд тагига ташлади
Фарғона вилояти Бувайда туманида 11 июль куни аёл жонига қасд қилиш мақсадида ўзини поезд тагига ташлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат 11 июль куни соат 22:30 ларда Қўқон–Бувайда темир йўл бекатлари оралиғи 22-километрида содир бўлган. Бувайда тумани Жилва қишлоғида яшовчи фуқаро Ў.З. ўзини поезд остига ташламоқчи бўлган вақтида ТХТБ патруль-пост хизмати ходими уни ушлаб қолгани маълум бўлган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида фуқаро Ў.З. оилавий жанжал туфайли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани аниқланган. Шундан сўнг ушбу фуқаро билан ота-онаси, маҳалла раиси ва маҳалла фаоллари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Жилва маҳалла фуқаролар йиғини раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари мураббий этиб бириктирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда эрининг камситишларига чидай олмаган аёл ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берилган эди.