Британиялик миллиардер Ричард Бренсон «Space Х» асосчиси ва бош директори Илон Маск коинотга «Virgin Galactic» космик қурилмасида учишини маълум қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Миллиардернинг маълум қилишича, дўсти Илон Маск «Space Х» қурилмасида ҳам бир кун, албатта, космосга чиқади. 

Қайд этилишича, Илон Маскнинг «Virgin Galactic» космик қурилмасида қачон учиши ҳали маълум эмас. Аммо қурилмадаги битта жой 250 минг долларга таклиф қилинаётгани очиқланган. 

Маълумот ўрнида, «Virgin Galactic»нинг «Unity-22» космик қурилмаси 11 июль куни Ричард Бренсон ва бошқа бир қанча астронавтлар билан муваффақиятли учган, кейинчалик Нью-Мексико штатидаги «Америка» космодромига қўнган. Илон Маск ва Жефф Безос Ричард Бренсонни космосга муваффақиятли парвози билан табриклаган.

Аввалроқ Илон Маск бир ҳафтада деярли 10 миллиард долларга бойигани хабар берилган. Шунингдек, унинг компанияси 2021 йил сентябригача бутун дунёни симсиз интернет билан таъминламоқчи экани маълум қилинганди