Ўзбекистонда радарлар ноқонуний жарима ёзаётгани айтилган хабарга изоҳ берилди

Ўзбекистонда радарлар ноқонуний жарима ёзаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Президентнинг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида:

  • ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйиш, назоратнинг юқори самарадорлигини таъминловчи йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тарзда тартибга солиш, видеокузатув ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш тизимларини, бошқа техник воситаларни янада кенгайтириш;
  • йўлларни сақлаш ва уларни йўл белгилари, ахборот кўрсатгичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситалари билан жиҳозлаш бўйича ўрнатилган талабларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш;
  • фуқаролар орасида йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини оширишга қаратилган самарали тушунтириш ишлари тизимини, шу жумладан аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларининг шакл ва усулларини кенгайтириш ҳамда такомиллаштириш орқали ривожлантириш;
  • йўллар ва темир йўлни кесиб ўтадиган жойдан фойдаланиш, аниқланган авариявий ўчоқларни йўқ қилиш, ҳаракат тезлигини чеклаш бўйича чораларни кўриш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Таъкидланишича, қарор ижросини таъминлаш мақсадида Германиянинг «Atlas International» компанияси томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизимини Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳудудида жорий этиш амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ЙҲХББ хабарида тезлик меъёрлари бажарилишини назорат қилишда, қоидабузарликларни жиловлашда автомобиль йўлларига ўрнатилаётган радарлар зарур омил ҳисобланиши ҳамда уларнинг ўрнатилишидан асосий мақсад йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш экани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги барча фоторадар ва камераларнинг жойлашган ўрни маълум қилинган. Шунингдек, Фарғонада ЙПХ инспектори ўрнатган йўл радар назоратида эканини билдирувчи 5.43 йўл белгисини олиб ташлаган эркакка суд ҳукми ўқилгани хабар қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023