14:02 | 16.07.21 111

Фарғонада автомобиль рулини ўнг томонидан ўтириб бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди — видео

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди

Фарғона вилоятида автомобиль рулини машинанинг ўнг томонидан ўтириб бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @fviib_uz

Маълум бўлишича, «Nexia» автомобили ҳайдовчиси ҳаракат давомида машинани ён ўриндиққа ўтирган ҳолда бошқарган. Шунингдек, у ҳаракатланиб кетаётиб, қўл телефонидан фойдалангани айтилган.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат нотаниш фуқаро томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборилган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, қонуний тарзда чора кўрилган.

Аввалроқ Сурхондарёда тўй кортежида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган «Lacetti» ҳайдовчисига чора кўрилгани хабар қилинган. Шунингдек, Хоразмда тўй кортежида қоида бузган «Malibu» ва «Captiva» ҳайдовчиларига маъмурий баённома расмийлаштирилгани маълум қилинган.