Конференцияда нутқ сўзлаган Президент, сув остида қолган Европа, бош суратидаги ҳаво шари — 16 июль суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини тақдим этамиз.

Шавкат Мирзиёев «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда нутқ сўзлади.

Тошкентда ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этаётган вакиллар умумий суратга тушди.

Ҳиндистон назорати остидаги Кашмирнинг Шринагар шаҳрида ҳинд ҳарбий кучларининг қуролли ҳужуми натижасида зарар кўрган уйда хавотир билан қараётган аёл. У ерда маҳаллий аҳоли ва ҳинд ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.

Германияда Волм дарёсининг суви тошиши натижасида ташқарида чиқиб қолган балиқлар.

Германияда кучли ёмғирлар ортидан улкан ер кўчиш ҳодисаси юз берди. Сўнгги кунларда Европанинг бир қатор ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сув тошқинлари кузатилмоқда.

Германиянинг Рур вилоятида кучли ёмғир ёғиши натижасида сув тошқинлари юз берди.

Суриянинг Мисрин вилоятида одамлар қурбонлик қилиш учун мол бозорга ташриф буюрди. Қурбон ҳайити мусулмонлар учун энг катта байрам ҳисобланади. Шу куни қурбонлик қилишга қодир бўлганлар жонлиқ сўйиб, уни мискинларга тарқатади.

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри кўчалари кучли ёмғир ёғиши натижасида сувга тўлди.

Венесуэла пойтахти Каракас шаҳрида йигит дренаж сувлари оқиб кетадиган каналга калла ташламоқда.

Япония пойтахти Токио шаҳридаги Йоёги паркида инсон боши кўринишидаги ҳаво шари учирилди.