NASA олимлари яқин келажакдаги фалокатдан огоҳлантирди

Ой орбитасидаги чайқалишлар денгиз сатҳининг кўтарилиши билан бирга 2030 йилларнинг ўрталарида Ерда тошқинларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда «NASA» хабар берди.

Фото: «NASA»

Нашрнинг таъкидлашича, сув тошқини 2030 йилларнинг ўрталарига келиб Ернинг қирғоқбўйи минтақаларида ва хусусан, АҚШда содир бўлади.

Маълум бўлишича, бунинг асосий сабаби Ой орбитасидаги мунтазам тебранишларнинг Ердаги сув оқимларига таъсири ҳисобланади.

Олимларнинг таъкидлашича, Ой орбитасининг тўлиқ айланиши 18,6 йил давом этади. Мазкур даврнинг иккинчи ярмида тебранишлар кучаяди. Ҳозир тебранишларнинг кучли даври бўлишига қарамай, АҚШнинг қирғоқларида денгиз сатҳи унчалик кўтарилмаган.

«Бироқ бу 2030 йилларда ўзгаради», — дея огоҳлантирган тадқиқотчилар ўша вақтга бориб Ой яна циклнинг иккинчи босқичида бўлишини ва Ердаги иссиқлик ошиши туфайли дунё океанининг сатҳи кўтарилишини таъкидлаган ҳолда.

«Ойнинг чайқалишида янги ёки хавфли нарса йўқ — бу ҳақда биринчи марта 1728 йилда хабар берилган. Янгилик шундаки, бу сафар чайқалиш Ердаги сув сатҳининг кўтарилиши билан бирга юз беради», — деган олимлар.

Аввалроқ космосга учган миллиардер Ойда меҳмонхона қурмоқчилиги айтилган. Шунингдек, Марсда атом электростанциясини қуриш таклиф қилинганди.

Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Жамият12:42 | 1.10.22
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
Жаҳон10:54 | 1.10.22
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Жаҳон10:36 | 1.10.22
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди