Чегарадаги «Толибон» байроғи, қурбонликка тайёрланаётган қўйлар, ёниб кетган симёғоч — ҳафта суратлари
Ҳафтанинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўтаётган ҳафтада Европанинг бир қатор давлатларида ёғингарчилик оқбатида сув тошқинлари юз бермоқда. Суратдаги ҳолат Бельгиянинг Леж шаҳрида юз берган.

АҚШнинг Калифорния штатида яна ўрмон ёнғинлари юз берди. Ёнғинлар нафақат дарахтлар, балки симёғочларни ҳам аяб ўтирмаяпти.

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳридаги қабристонлардан бирида дам олаётган ижтимоий хизмат ходими.

Афғонистоннинг Покистон билан чегара пунктларидан бирида «Толибон» гуруҳининг байроғи ҳилпирай бошлади.

Калифорниядаги ўрмон ёнғинларининг кўламини кўришингиз мумкин.

14 июль Францияда миллий байрам куни сифатида нишонланади. 1789 йил айнан шу куни француз қўзғалончилари монархия зулмининг тимсоли сифатида кўриладиган Бастилия қалъасини эгаллаган. Шу муносабат билан мамлакат ҳарбий авиацияси самолётлари давлат байроғи рангларини ҳавога олиб чиқди.

Хитойнинг Тайчжоу вилоятида қишлоқ аҳли ўсимликларни қуритиш билан шуғулланмоқда.

Венгриянинг Шальготарьян шаҳри узра чақмоқ чақиши.

Европа чемпионатида ғолиб бўлган Италия терма жамоаси пойтахт Рим шаҳрида кутиб олинмоқда.

Туркиянинг Эгей минтақасида помидорлар қуритиладиган майдонда арава судраб кетаётган бола.

Париждаги Эйфел минораси миллий байрам куни.

Ўт ўчирувчилар Калифорниядаги ўрмон ёнғинларини ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Истанбул яқинида ташкил қилинган мол бозорида қурбон ҳайити учун олиб келинган қурбонлик ҳайвонлари сотилмоқда.