Хоразм вилояти Урганч туманидаги ресторанда икки йигит ва қиз ўртасида жанжал келиб чиқиши оқибатида қиз тан жароҳати олди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Урганч туманида яшовчи Т. ва М. ресторанга мижоз сифатида борган ва шу ердаги бошқа мижоз З. исмли қиз билан жанжаллашиб қолган. Жанжал оқибатида икки йигит қизни урган ва тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан йигитларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Сурхондарёдаги ресторанда мижозлар ишчиларни дўппослагани ва Жиззахда уч йигит 20 ёшли қизни ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берилганди.