Дунёнинг турли бурчакларида нишонланган Ҳайит байрами — суратларда
Бутун дунё мусулмонлари 20 июль куни Ийд ал-Адҳа, яъни Қурбон Ҳайитини нишонлади. Бугунги сана муносабати билан «Бугун суратлари» рукнимизнинг бу галги сони Ҳайит байрамига бағишланади.

Ироқлик мусулмонлар Боғдод шаҳридаги Абу Ҳанифа масжидига ташриф буюрмоқда.

Англиядаги мусулмонлар Ҳайит намоз пайтида.

Россиядаги мусулмонлар Қурбон Ҳайити намозини адо этиш учун Москвадаги асосий масжидга йиғилди.

Ирландияда ҳам Ҳайит намози бошқа кўплаб жойлардаги каби ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ўқилди.

Сомалилик болакайлар Ҳайит намозини адо этиш учун масжидга келди.

Албаниянинг Тирана шаҳрида мусулмонлар намоз ўқиётгани акс этган, қуш парвози баландлигидан олинган сурат.

Коронавирус пандемияси даврида Туркиялик мўминлар Истанбулдаги Фотиҳ масжидида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда Ҳайит намозини адо этди. Расм дрон ёрдамида олинган.

Кот-Д’Иувар давлатидаги мусулмонлар Ҳайит намозини адо этиш учун бир жойга тўпланди.

Яманлик мусулмонлар.

Фаластинлик ёш қизчалар Ғазо шаҳридаги майдонда Ҳайит намозини ўқимоқда.

Ғазо шаҳридаги аёллар жамоат намозидан лавҳа.

Суриянинг Идлиб шаҳрида ёш болакайлар Ҳайит намозидан сўнг ўйнамоқда.

Мисрнинг Қоҳира шаҳрида жойлашган ал-Азҳар масжидида болакайлар Ҳайит намози вақтида пуфаклар ўйнамоқда.

Мусулмонлар намоздан сўнг Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридан жойлашган масжидни тарк этишмоқда.

Лондондаги мусулмон болалар Ҳайит намози вақтида.

Фаластинликлар Қуддус шаҳрида жойлашган ал-Ақсо масжиди ёнида Қурбон Ҳайитини нишонламоқда.