Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида кучли ёмғир ёғиб, жала қуймоқда — видео

Фарғона водийси вилоятлари, Қашқадарё ва Навоий вилоятларининг қатор туманларида 20 июль куни кучли ёмғир ёғиб, жала қуйди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг жойлардаги мухбирлари хабар берди.

Кадр: Telegram/ @bugunuzlive

Маълум бўлишича, соат 18:05 атрофида Андижон вилояти ҳудудида ёмғир ёғишни бошлаган. Вилоятнинг қатор ҳудудларида жала қуйиб, сел келиш хавфи эълон қилинган.

Кейинчалик соат 18:21 дан бошлаб Наманган вилояти Косонсой тумани билан чегарадаги Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Олабуқа туманида сел кела бошлаган. Шунингдек, Янгиқўрғон туманида дўл ёғган. Соат 18:52 дан бошлаб Жалолободда шаклланган ёмғирли булутлар Косонсойга кириб кела бошлаган. Косонсой Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатиш, бошқарув мониторинг станцияси дўл ёғмаслиги учун булут зонаси атрофига таъсир кўрсатган. Бунга қарамай, ҳудуддан оқиб ўтган Косонсой сойида сел бошланган.

Шу билан бирга, Навоий вилоятининг Нурота ва Навбаҳор туманларида ҳам кучли ёмғир ёғган. Қашқадарё вилояти Миришкор туманида эса қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтган.

Наманганда соат 20:05 дан бошлаб Уйчи, Наманган, Косонсой, Тўрақўрғон тумани ҳудудларида кучли жала ёғган. Кейинчалик ҳаракатланиш йўналиши Чуст, Мингбулоқ ва Поп туманлари томонга ўзгарган.

«Bugun.uz»нинг Намангандаги мухбири хабарига кўра, вилоятнинг қатор туманлари аҳолиси электр энергиясидан узилиб қолган. Наманган шаҳри кўчаларини сув босган. Шунингдек, Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳудудида ичимлик суви таъминотида узилишлар содир бўлиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти Косонсой туманида 13 июль куни сел тошқини кузатилгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро ҳалок бўлгани ҳамда 1 нафар фуқаро қидирувда экани хабар қилинганди. Шунингдек, олиб борилган қидирувда 17 июль куни эрта тонгда 7 ёшли боланинг жасади Косонсой сойининг Тагижар маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди