Қашқадарёда санитария талабларига жавоб бермаган шифохона раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида санитария талабларига жавоб бермаган юқумли касалликлар шифохона раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, вилоят прокурори Э.Т.нинг топшириғига асосан ишчи гуруҳ тузулиб, ҳолат ўрганилган. Аниқланишича, Шаҳрисабз туман юқумли касалликлар шифохонасининг ошхона ва омборхона қисмларида озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиши, тайёрланиши ва бино аҳволи санитария талабларига жавоб бермаган.

Шунингдек, вилоят санитария-эпидемиологик осойишлатик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси томонидан шифохона бош шифокори, омбор мудири, ошхона бекаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 53-моддаси (Санитария қонунчиликни бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, туман прокуратураси томонидан тиббиёт бирлашмаси раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, шифохонада амалга оширилган қурилиш таъмирлаш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда 29 ёшли аёлни «самосуд» қилган 2 аёлга жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинган. Шунингдек, Сурхондарёда қўшниси билан ер талашиб, унинг бошига жароҳат етказган ака-укага жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди