Янгиликлар - 19:30 · 21.07.2021

Жиззахда диний экстремистик ташкилот тарафдорлари қўлга олинди

Жиззахда 16 июль куни «Ҳизб ут-таҳрир» экстремистик ташкилоти тарафдорлари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Bloknot-voronezh.ru»

Маълум бўлишича, Жиззах вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси ходимлари 16 июль куни тезкор тадбир ўтказган. Унда «Ҳизб ут-таҳрир» диний экстремистик ташкилот ғояларини қўллаб-қувватлаб келаётган Жиззах шаҳрида яшовчи бир гуруҳ шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда экстремистик гуруҳнинг 20 нафар аъзоси ушлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Сирдарёда террористик гуруҳга аъзо бўлган 8 нафар эркак қўлга олингани ва Самарқандда «Ҳизб ут-таҳрир»нинг 3 нафар аъзоси ушлангани маълум қилинган.