Наманганда кўприк тузатиш ишлари сабаб ҳаракат вақтинча чекланди

Наманган вилоятида 21 июль, сешанба куни кўприк тузатиш ишлари сабаб ҳаракат вақтинча чекланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, об-ҳаво ўзгариб, ёмғир ёғиши оқибатида Косонсой тумани томонидан сел тошқини келиб, Наманган шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-117 Тўрақўрғон–Наманган–Чортоқ автомобиль йўлининг 15-километрида жойлашган кўприкка зарар етгани сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат тўлиқ чекланган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Шунингдек, 4Р-112 Фарғона ҳалка йўли автомобиль йўлининг 73-километрида жойлашган Ташлама кўпригига зарар етгани сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат қисман (бир томонлама ташкил этилган) чекланди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоятининг қатор туманларида 20 июль куни кучли ёмғир ёғиб, сел келгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик вилоят ҳокимлиги табиат ҳодисаси кузатилаётган пайтда аҳолига мурожаат билан чиққан эди.

Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
Жаҳон10:54 | 1.10.22
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Жаҳон10:36 | 1.10.22
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Ўзбекистонда кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади
Жамият10:05 | 1.10.22
Ўзбекистонда кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади