Токио-2020 очилишидаги Ўзбекистон делегацияси, сув ҳавзасига «борган» итлар, Германиянинг тошқиндан зарар кўрган йўллари — 23 июль суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини тақдим этамиз.
Япониянинг Токио шаҳрида 23 июль куни Токио-2020 Олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари боксчи Баҳодир Жалолов ва таэквандочи Нигора Турсунқулова бўлди. Қуйида Ўзбекистон делегациясининг чиқишидан бир нечта ёрқин фотосуратлар қолдирамиз.





Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, Олимпия ўйинлари 8 августга қадар давом этади. Ўзбекистон делегацияси 17 та спорт тури бўйича 71 та йўлланмага эга бўлган. Ўзбекистонлик спортчилар 24 июлдан ўз иштирокини бошлайди.

Таиландда COVID-19 иқтисодий қийинчиликлари туфайли ҳайдовчилар ижара ҳақини тўлай олмаганлиги сабабли кўплаб таксиларни автотураргоҳда ташлаб кетмоқда.

Хитойнинг Лианюнганг портида йиғилиб қолган контейнерлар.

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида xодим Каъбани тавоф қилаётган муслимага сув таклиф қилмоқда.

Лондонда мухлислар Токио-2020 Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимини Вестфилд фан-зонасидаги катта экранда томоша қилишмоқда.

Япониялик аёл Олимпия ўйинлари мезбонлигига қарши чиқмоқда.

Буюк Британиянинг Ҳалифакс шаҳридаги «Tot Spot» кундузги болалар боғчаси болалари биринчи бўлиб ёзги таътилининг бошланишини нишонлаш учун 17 тонна қум олиб келинганидан сўнг, пақир ва белкуракни олиб, (сунъий) пляжда завқ олиб ўйнашмоқда.

Германиянинг сув тошқинидан жиддий зарар кўрган йўллари.


Лондонда итлар улар учун қурилган махсус сув ҳавзасида «дам олишмоқда».

Буюк Британиялик бахтли эшаклар.