Ўзбекистонда Қурбон ҳайити давомида неча миллион сўмлик эҳсон қилингани маълум бўлди

АОКАда 24 июль, шанба куни «Вақф» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров иштирокида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистонда Қурбон ҳайити давомида неча сўмлик эҳсон қилингани очиқланди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»
Маълум қилинишича, «Вақф» фонди томонидан ҳомийлар ва ҳамкорларни жалб этган ҳолда 504 миллион сўм маблағ ажратилган.
«Шу маблағ ҳисобидан республика бўйлаб жами 36 дона қорамол қурбонлик қилиниб, 7545 килограмм гўшт улашилди. Шунингдек, Фонднинг ҳудудий филиаллари ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 2 та қорамол ва 35 та қўй қурбонлик қилиниб, 1716 килограмм гўшт тарқатилди», — деди Саидаброр Умаров.

Таъкидланишича, Қурбон ҳайити муносабати билан филиаллар томонидан жалб қилинган хайриялар, жумладан, қурбонликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори учун 197 938 000 сўм сарфланган.

Бундан ташқари, «Вақф» фонди ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан республика бўйича 38 та қорамол ва 35 та қўй сўйилиб, ночор, ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор бўлган ва бемор ҳамюртларимиз учун жами 9216 килограмм қурбонлик гўштлари хайрия қилинган.

Унинг сўзларига кўра, тадбирлар давомида республика миқёсида 4167 нафар кам таъминланган оила, боқувчисини йўқотган ва ёлғиз кекса фуқароларга 644 455 297 сўмлик ҳамда 23 та «Меҳрибонлик», «Мурувват» ва «Саховат» уйларида истиқомат қилувчиларга 68 808 623 сўмлик эҳсон, умумий ҳисобда «Қурбонлик–2021» тадбири доирасида 713 264 000 сўмлик эҳсонлар қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги 3 ойда хайрия тадбирларига қанча маблағ сарфлангани маълум қилинган. Шунингдек, дунёдаги энг кўп хайрия қилувчи мамлакатлар рейтинги эълон қилинганди.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди