16:55 | 25.07.21 88

Ҳиндистонда аёл селфига тушаётиб ўзини отиб қўйди — фото

Аввалроқ мамлакатда селфи тушаётган 20 га яқин кишини чақмоқ ургани айтилганди

Ҳиндистоннинг Хардой шаҳрида 26 ёшли аёл қурол билан селфига тушмоқчи бўлиб, ўзини отиб қўйди. Бу ҳақда «Times of India» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, ҳодиса 24 июль куни содир бўлган. Аёл бирга суратга тушмоқчи бўлган милтиқ қайнатасига тегишли бўлган.

Қайд этилишича, милтиқнинг ўқланганини билмаган аёл у билан бирга суратга тушмоқчи бўлган. Аммо тасодифан тепкини босиб юборган. Қариндошлари томонидан зудлик билан касалхонага ётқизилишига қарамай, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.

«Биз фақат ўқ сабаб пайдо бўлган жароҳатни қайд этдик, жабрланувчининг жасадида бошқа ҳеч қандай жанжал белгилари топилмади», — дея хулоса қилган мутахассислар.

Фото: «Times of India» 

Маълумотларга кўра, ҳозирда марҳуманинг жасади шифокорлар гуруҳи томонидан амалга оширилувчи экспертизага юборилган.

Аввалроқ Ҳиндистонда селфи тушаётган 20 га яқин кишини чақмоқ ургани хабар берилганди.