Фарғонада резина плитка цехи ёниб кетди — видео
Фарғона вилояти Фарғона туманида резина плитка ишлаб чиқариладиган цехда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса Миндонобод қишлоғи Ўрикзор кўчасида жойлашган «Робергол» МЧЖ резина плитка ишлаб чиқариш цехида юзага келган. Ҳозирда ёнғин-қутқарув экипажи ҳудудни қуршаб олиб, ёнғинни ўчириш ишларини амалга оширмоқда. Ёнғин оқибатида куйган ва жабрланганлар йўқ.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани хабар берилган. Шунингдек, Қашқадарёда «Шўртаннефтгаз»га қарашли цех ёниб кетгани маълум қилинганди.