Меҳрибонлик уйига борган Президент, тошқиндан зарар кўрган уйдан «натюрморт», чўмилаётган йўлбарслар — 28 июль суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюрди. Ташриф давомида Президент тарбиячилар ва болалар билан суҳбатлашди. Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни фан, санъат ва спорт ташкилотлари билан боғлаб, тарбияланувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. 

Фото: «EPA»

Венгриянинг Балатон кўли соҳилларида аёллар кун ботарда копток ўйнамоқда.

Фото: «Getty Images»

Германиядаги сув тошқинидан зарар кўрган уйдан «натюрморт». Табиий офат оқибатида мамлакатда 180 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди.

Фото: «EPA»

Ливан пойтахти Байрут шаҳрида порт портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар шарафига инсталяция ўрнатилмоқда.

Фото: «EPA»

Қочқин қиз тасвирланган улкан қўғирчоқ Амал суриялик қочқин болалар билан кўчаларда юрибди. Баландлиги 3,5 метр бўлган ушбу асар Туркия, Греция, Италия, Франция, Швейтсария, Германия, Бельгия ва Буюк Британияга ташриф буюриб, ёш қочқинларнинг биринчи эҳтиёжларига эътибор қаратмоқда.

Фото: «Reuters»

АҚШнинг Калифорния штатидаги ўрмон ёнғини. Ушбу офат натижасида 800 километрдан зиёдроқ майдон ёнгани айтилмоқда.

Фото: «Anadolu Agancy»

Гвинеядаги кўчада ташкил қилинган бозор.

Фото: «EPA»

Италиянинг Рим шаҳрида намойишчилар коронавирусга қарши эмланганлик ҳақидаги гувоҳномага қарши чиқмоқда. Ушбу ҳужжат кейинги ойдан бошлаб мамлакатдаги кўплаб жойларга кириш имконини беради, яъни усиз кўп жойга кириш тақиқланади.

Фото: «ANP»

Нидерландиянинг Утрехт университети тадқиқотчилари порт яқинида ўлик ҳолда топилган 15 метр узунликдаги фин китининг жасадини ўрганмоқда.

Фото: «Shutterstock»

Ҳиндистоннинг Бенгал кўрфазида балиқ тутишга қўйилган тақиқ 65 кун ўтиб тугади. Суратда тақиқдан кейин балиқчилар овлаган балиқлар.

Фото: «Shutterstock»

Сибир йўлбарслари Хенгдаоҳежи наслчилик марказида чўмилишмоқда. У ер дунёдаги йўқолиб бораётган ҳайвонлар учун энг йирик наслчилик маркази ҳисобланади.

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар15:25 | 6.2.23
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

Муҳим хабарлар

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023

«Бемор ўзи рози бўлиб ‘баракасиниʼ бериб кетади, етмайдими?». Иноятов шифокорларнинг маошлари камлигига жавоб қайтарди

12:08 · 06.02.2023