Ўзбекистонда 16 та меҳрибонлик уйи ва 4 та болалар шаҳарчаcига Миллий гвардия масъул бўлади

Президент айни вақтда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича видеоселектор ўтказмоқда. Бу ҳақда журналист Азиза Қурбона Telegram каналида хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 13 та болалар уйида 3–4 ёшгача бўлган 560 нафар бола; 16 та меҳрибонлик уйи ва 4 та болалар шаҳарчасида 3 ёшдан 18 ёшгача 1,8 минг нафар бола; 86 та махсус интернатда 7 ёшдан 18 ёшгача 21 минг нафар бола; ҳомийлик, васийлик, оила патронати асосида 79 минг нафар бола тарбияланмоқда.

«Ҳар бир гўдак бу ёруғ дунёга келар экан, унга ҳамма ота-онаси бағрида яйраб ўссин, бахтли-саодатли бўлсин, деб тилак билдиради. Лекин тақдир тақозоси билан уларнинг айримлари ота-она меҳридан бенасиб қолади. Бундай ҳолатда бу норасида болаларнинг асло айби йўқ эканини барчамиз яхши тушунамиз, албатта. Ўзимизга савол берайлик, ушбу меҳрга муҳтож болалар  ғамхўрликни тўлиқ ҳис қилаяптими? Афсуски, йўқ. Бугун Юнусободдаги 21-сон меҳрибонлик уйига борганимда, на соҳага масъул вазирлик, на ҳудуд сектор раҳбарлари  бу ердаги муҳит ва шароит билан ишламагани аён бўлди. Мисол учун, сўнгги 10 йилда меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчаларини уй-жойга муҳтож 1188 нафар битирувчиларидан  610 нафарига ёки  51 фоизига уй-жой ажратилган. Меҳрибонлик уйларидаги таълим-тарбия ишлари ҳам  мутлақо қониқарсиз», — дейди Президент.

Таъкидланишича, айни пайтда меҳрибонлик уйлари битирувчиларининг 1,6 минг нафари ёки 64 фоизи иш билан таъминланган. Ўтган йили ихтисослашган мактабларни битирган 1,5 мингдан зиёд ногиронлиги бор ёшларнинг 264 нафари ишга жойлаштирилган.

«Очиғини айтиш керак, меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчаларидаги тарбиячиларнинг 95 фоизи аёллар бўлиб,  болалар уларни ‘она’ деб чақиришади. Лекин ‘ота’ тарбияси-чи? Бу ердаги фарзандларимизни оилага имкон қадар яқин муҳитда тарбиялашимиз учун, албатта, ‘ота’ ва ‘она’ меҳрини бера оладиган тизим яратишимиз керак», — деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев селекторда.

У, шунингдек, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари  болаларни ҳомийлик, васийлик ва оила патронатига бериш ишларига умуман эътиборсизлигини айтиб, ҳудудлар раҳбарлари феъли келса, Наврўз ёки бирор байрамда меҳрибонлик уйига борадию шу билан қайтиб бормаслигини, бола кейин қаерда ўқийди, уйи нима бўлади, келажаги қандай бўлади, бунга тизимли жавоб йўқлигини таъкидлаган.

Қайд этилишича, ушбу cоҳада янги тизим жорий қилинади. 16 та меҳрибонлик уйи ва 4 та болалар шаҳарчаcидаги болаларнинг таълим-тарбиясига Миллий гвардия масъул бўлади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-сонли меҳрибонлик уйидаги шароитлар билан танишгани ва Президент ташриф буюрган Намангандаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ОТМда грантда ўқийдиган бўлгани хабар қилинган.

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди