Путин глобал иқтисодий инқирозга нима сабаб бўлаётганини айтди

Россия президенти Владимир Путин глобал иқтисодий инқирозга нима сабаб бўлаётганини айтди. Бу ҳақда у иқтисодий масалалар бўйича ўтказган мажлисида маълум қилди

Фото: «РИА Новости»

Давлат раҳбарининг маълум қилишича, АҚШнинг доллар дефицитни қоплаш учун қўшимча пул ишлаб чиқариши бутун дунё иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Президент жаҳон иқтисодиёти тез суръатлар билан тикланаётгани, лекин у инфляцион хавфлар билан тўла эканини қўшимча қилган.

«Мисол учун, АҚШда инфляция беш фоиздан ошди, гарчи, менимча, уларнинг мақсади икки фоиз бўлган. Аллақачон улар кетма-кет икки йил давомида бюджетни 15 фоизлик камомад билан тўлдирмоқда. Кетма-кет икки йил ва бу танқислик нима ҳисобидан ўчирилади? Эмиссия орқали ва шу сабабли инфляция келиб чиқади», — деган Путин.

Аввалроқ дунё иқтисодиёти 4 триллион доллар йўқотиши мумкинлиги айтилганди. Шунингдек, Россия доллардан нега тўлиқ воз кеча олмаслиги маълум қилинганди. Ҳамда Путин АҚШни долларни сиёсий мақсадларда ишлатишда айблаганди.

Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Жамият12:42 | 1.10.22
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
Жаҳон10:54 | 1.10.22
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Жаҳон10:36 | 1.10.22
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди