Янгиликлар - 14:17 · 28.07.2021

Риштондан Сўхга олиб ўтувчи кўприкда транспорт қатнови тўхтатилди

Фарғона вилоятидаги Риштондан Сўхга олиб ўтувчи кўприк зарар кўргани сабаб автомобиллар қатнови тўхтатилди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Фарғонадаги мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Сўх–Риштон автомобиль қатнов йўлининг Тул, Газнов, Утукчи қишлоқларини боғловчи маҳаллий автомобиль йўлидаги Сўх дарёси устида жойлашган кўприк автомобиллар ҳаракати учун тўхтатилган. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, кўприкнинг автомобиллар ҳаракати учун тўхтатилишига сабаб унинг ўрта устуни сув оқими кўтарилганида зарар кўргани ҳисобланади. Шунинг учун Сўх–Риштон йўналиши билан ҳаракатланувчи автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. 

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, ҳозирда тегишли мутахассислар жалб қилиниб, кўприкнинг фойдаланишга яроқлилик ҳолати ўрганилмоқда. Мазкур ҳолат ўрганилганидан сўнг мутахассислар хулосасига асосан хабар берилади.

Аввалроқ Наманганда кўприк тузатиш ишлари сабаб ҳаракат вақтинча чеклангани ва Шаҳрихонда фойдаланишга яроқсиз «Алвасти кўприк» ўрнига бошқа кўприк қуриб берилиши ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE