Хитойда иккинчи ва учинчи фарзанд учун фуқароларга пул тўланади

Хитойнинг Сичуан вилоятидаги Панжихуа шаҳрида иккинчи ва учинчи фарзандлар учун субсидиялар тўлай бошланди. Бу ҳақда «South China morning post» хабар берди.

Фото: «Vmeste»

Бундай оилаларга бола уч ёшга тўлгунга қадар ойига 500 юань (тахминан 800 минг сўм) тўланади. Бундан ташқари, оилалар оналарни бепул парвариш қилиш имкониятидан фойдаланишади. Маҳаллий иш берувчилар болаларни парвариш қилиш бўйича хизматларни таклиф қилишлари учун рағбатлантирилади.

Бундай чоралар Хитойда туғилиш даражасининг пасайиши билан боғлиқ. Чунки расмийлар меҳнатга лаёқатли фуқаролар сонининг камайиши ва иқтисодиётга оғирлик ошишини кутяпти. Бош вазир Ли Кэцян ҳам ушбу масала ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини, чунки бу Хитойнинг ривожланишига бевосита таъсир қилишини таъкидлаган. «Биз ҳаёт сифатини яхшилашимиз, болаларни парвариш қилиш тизимини яратишимиз ва оилани режалаштириш сиёсатига мос келадиган иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни таъминлашимиз керак», — деган у.

Туғилиш сиёсатининг ўзгариши май ойида, Хитой ҳукумати оилаларга учта фарзанд кўришга рухсат берганидан бошланди. 1979 йилдан 2015 йилгача Хитой расмийлари «битта оила — битта бола» демографик сиёсатини олиб борган. 2016 йил бошидан буён мамлакат фуқароларига икки фарзанд кўришга рухсат берган.

Аввалроқ Хитой ва «Толибон» ҳаракати Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилганди. Шунингдек, Хитой АҚШ олдига 2 та танлов қўйгани хабар қилинганди.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди