Қозоғистонда қорамоллар номаълум касаллик оқибатида ҳалок бўлмоқда

Қозоғистонда номаълум касаллик сабаб қорамоллар нобуд бўлди. Бу ҳақда «1tv» хабар берди.

Фото: «FarmersWeekly»

Маълум бўлишича, Мортик қишлоғида ўтган ойда бирданига 16 та бузоқ ўлган. Ҳайвонлар дарҳол ёқиб юборилгани сабабли уларнинг нимадан ўлганини аниқлашнинг иложи бўлмаган. Ветеринария шифокорлари таҳлил қилиш учун қон олишга улгурмаган, аммо аломатларини ўрганиб чиқиб, бузоқларнинг ўлимига бу ҳудудларда узоқ вақт бўлмаган «эмфизематик карбункул» инфекцияси сабаб бўлган деб тахмин қилинган.

Таъкидланишича, инфекция биринчи навбатда вояга етмаган ёш ҳайвонларга таъсир қилади. Бунинг устига, уларни ёши туфайли ҳали эмлаш ҳам мумкин эмас. Шунингдек, ветеринарлар ёзги жазирама вазиятни янада оғирлаштириши мумкинлигини маълум қилган. Акмола вилоятида ҳам чорва моллари нобуд бўлаётгани хабар қилинган. Мазкур вилоятнинг Азат ва Қорабулоқ қишлоқларида беш юздан ортиқ қорамол касал бўлиб, ўнга яқини нобуд бўлган.

Айтилишича, касаллик тарқалишига иссиқлик сабаб бўлган. Ҳаддан ташқари қуриб кетган пичан сигирларнинг оғиз бўшлиғига шикаст етказади ва натижада стоматитни келтириб чиқаради. Бу ҳайвонлар учун жуда ёқимсиз, жиддий ва баъзида ҳалокатли касалликдир.

Аввалроқ АҚШда қушларни нобуд қиладиган номаълум касаллик тарқалгани айтилганди. Шунингдек, Қозоғистонда номаълум касаллик оқибатида уй ҳайвонлари ҳалок бўлаётгани хабар қилинган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди