Коронавируснинг «дельта» штамми қайси ўта юқумли касалликка ўхшаши айтилди

«Дельта» деб номланувчи коронавируснинг «ҳиндча» штамми вакциналар шакллантирадиган ҳимояни енгиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда «The New York Times» хабар берди.

Фото: «Healthline»

Айтилишича, 30 июль куни АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказида шундай мазмундаги маълумот тарқатилган. Марказ директори доктор Рошел П. Валенски «Дельта» штамми эмланган одамларнинг ҳам эмланмаган одамларнинг ҳам бурун ва томоғига бир хил миқдордаги вирус ташишини тан олган.

Маълум бўлишича, эмланганлар ҳам вирусни осонликча тарқатиши мумкин, лекин камроқ даражада. Валенски эмланган одамларда юқумли касалликни кам деб атаган, бироқ бошқа олимлар бундай одамларда касаллик илгари ўйлагандан кўра тез-тез учраб туришини тахмин қилган.

Дельта штаммлари MERS (Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси), SARS (Ўткир нафас синдроми коронавируси), Эбола, оддий шамоллаш ва мавсумий гриппни келтириб чиқарадиган вирусларга қараганда анча кучли узатилади. Ҳужжатда айтилишича, у сувчечак каби юқумли.

Яқинда ўтказилган тадқиқотга кўра, Дельта варианти юқтирилганда, нафас йўлларида вирус миқдори вируснинг асл нусхаси билан касалланган одамларга қараганда 10 баробар кўп. Марказ эмланган одамларга ҳам ёпиқ жамоат жойларида ниқоб тақишни тавсия қилган, сабаби улар ёш болалар, қариялар ёки бошқа заиф одамлар билан алоқа қилишади.

Маълумот ўрнида: Сувчечак ўткир юқумли касаллик бўлиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, тери ҳамда шиллиқ қаватларга пуфакчалар тошиши билан кечадиган касаллик саналади.

Аввалроқ коронавирус пандемияси тугашига нима тўсқинлик қилаётгани айтилган. Шунингдек, шифокорлар коронавирус билан оғриган беморларда яна бир хавфли асоратни аниқлаганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023