Туркиядаги ўрмон ёнғинлари — суратларда

«Бугун суратлари» рукнининг бугунги сонини Туркияда юз бераётган ўрмон ёнғинларига бағишлаймиз.

Бир неча кундан буён Туркиянинг жанубий ҳудудлари олов ичида қолмоқда. Гап шундаки, мамлакатнинг Манавгат, Аланья, Адана, Бодрум, Мерсин ва Мармарис каби шаҳарлари яқинларида жойлашган ўрмонларда ёнғин келиб чиққан ва кучли шамол оқибатида аҳоли яшайдиган ҳудудларга ҳам тарқаб кетган. Ёнғин дастлаб 28 июль куни Манавгaтда бошланган ва мамлакатнинг Ўрта денгиз соҳиллари бўйлаб тарқалган.

Фото: «Reuters»

Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирлининг сўзларига қараганда, сўнгги 5 кунда жами 132 та ёнғин қайд этилган. Шулардан 125 таси назоратга олинган ва ўчиришга муваффақ бўлинган. Қолган ёнғинлар билан кураш ишлари давом эттирилмоқда.

Фото: «Reuters»

Ёнғинларни ўчириш мақсадида 16 та самолёт, 9 та дрон, 51 та вертолёт, 850 та пуркагич ва 5 мингдан ортиқ ўт ўчириш хизмати ходимлари жалб этилган. Шунингдек, Россия ва Украинадан оғир вазнли самолётлар ҳам ёрдамга етиб келган. Европа Иттифоқи, Озарбайжон ҳам ўз ёрдамини таклиф қилган.

Фото: Twitter

Дастлаб ўрмон ёнғинларига аномал иссиқ об-ҳаво сабаб бўлгани айтилган бўлса-да, кейинчалик Туркияда террорчи ташкилот дея тан олинган Курдистон ишчи партиясига алоқадор «Олов болалари» гуруҳи ёнғинлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

Фото: «AP»

Таъкидланишича, «Олов болалари» 1990 йилдан бери мамлакатда мунтазам равишда ўрмон ёнғинларини келтириб чиқараётгани қайд этилган. Улар 2020 йилда ҳам худди шундай ҳаракатларни амалга оширгани маълум қилинган. Ўз навбатида, ҳозирда Анталиянинг Манавгат, Гундогуш ва Муғла, Мармарис, Кейсэгиз ва Милас туманларида ўрмон ёнғинларига қарши кураш давом этмоқда. Ёнғинларда ҳозиргача 8 киши ҳалок бўлган, 864 киши эса жароҳатланган. Муғладан 10 мингга яқин киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

Фото: «AFP»
Фото: «AP»

Ўт ўчирувчилар олов билан курашмоқда.

Фото: «Anadolu Agency»

Аҳоли уйлари яқинида ёнаётган ўрмон.

Фото: «Reuters»

Ёнғинлар кўплаб уйларни вайрон қилиб юборган.

Фото: «AP»

Маҳаллий аҳоли ҳам оловни ўчиришда ўт ўчирувчиларга ёрдам бермоқда.

Фото: «Reuters»

Ёнғин оқибатида вайрон бўлган аҳоли уйларидан бири.

Фото: «AP»
Фото: «AP»
Фото: «Reuters»

Олов ёнишини кузатиб турган қиз.

Фото: «Twitter»

Олов билан курашиб, чарчаб қолган ўт ўчириш хизмати ходимлари ўрмонда дам олмоқда.

Фото: «Yenisafak.com»
Фото: «AP»

Ёниб кетган ҳудуднинг юқоридан кўриниши.

Фото: «AP»
Фото: «TRT Haber»

Оловни ўчириш ишлари давом этмоқда.

Фото: «Reuters»

Оймапинар яқинидаги ёнғин чегараси. Сунъий йўлдошдан олинган сурат.

Фото: «AP»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва қишлиқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли самолётдан ўрмон ёнғинларининг кўламини кузатмоқда.

Фото: «AFP»

Ёнғиндан жабр кўрган қишлоқлик эркак хўрозига сув бермоқда. Ҳеч қандай олов инсонийликни олиб қўёлмайди.

Фото: «AP»

Манавгатлик аёл ўрмон ёнғинларини кўзда ёш билан кузатмоқда.

Фото: «AP»

Нафақат ўт ўчирувчилар, балки оддий аҳоли ҳам олов билан курашда жонбозлик кўрсатмоқда.

Фото: «EPA»

Олов ичидаги Анталья.

Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео