«Bloomberg Billionaires Index» Дунёнинг энг бой 500 одами рейтингини эълон қилди.  Унга кўра, Алишер Усмонов рўйхатнинг 92-ўрнида қайд этилган.

Фото: «Reuters»

Маълум бўлишича, россиялик миллиардерлар орасида биринчи ўрин «Норникеля» хўжайини Владимир Потанинга тегишли бўлиб, у 33,4 миллиард долларлик даромад билан умумий рейтингнинг 42-қаторида қайд этилган.

Бундан ташқари, Россиядаги энг бадавлат одамлар учлигига «Новатэка» раҳбари Леонид Михелсон (умумий даромади 30,6 миллиард доллар) ва, «НЛМК» эгаси Владимир Лисин (29,3 миллиард доллар) кирган. Рейтингда «USM Holdings» акциядори Алишер Усмонов 21,1 миллиард доллар билан 91-ўринда қайд этилган.

Аввалроқ Алишер Усмонов энг сахий хайриячи деб эълон қилинганди. Шунингдек, дунёнинг энг ёш криптовалюта миллиардери маълум бўлганди.