Андижон чегарасида аёл олтин тангаларни ноқонуний олиб ўтаётгани аниқланди
Андижон вилояти «Дўстлик» чегара божхона постида 4 дона олтин тангани яширинча олиб ўтаётган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.
Фото: Андижон вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати
Ўтказилган шахсий кўрик натижасида фуқаронинг эгнига кийиб олган ички кийими орасида декларацияда кўрсатилмаган, божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, қиймати 28 миллион сўмни ташкил этувчи 4 дона 1899 ва 1911 йилларда ишлаб чиқарилган соф тилла тангалар борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.
Авваороқ Тошкентда почта жўнатмасидан гиёҳванд моддалар топилгани ва Қорақалпоғистонда божхона постидан қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринганлар ушлангани ҳақида хабар берилган.