Андижон чегарасида аёл олтин тангаларни ноқонуний олиб ўтаётгани аниқланди

Андижон вилояти «Дўстлик» чегара божхона постида 4 дона олтин тангани яширинча олиб ўтаётган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: Андижон вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Ўзбекистондан қўшни Қирғизистонга «Дўстлик» чегара божхона пости орқaли чиқиб кетаётган фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган. Натижада фуқаро М.Х. белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилган. 

Ўтказилган шахсий кўрик натижасида фуқаронинг эгнига кийиб олган ички кийими орасида декларацияда кўрсатилмаган, божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, қиймати 28 миллион сўмни ташкил этувчи 4 дона 1899 ва 1911 йилларда ишлаб чиқарилган соф тилла тангалар борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.

Авваороқ Тошкентда почта жўнатмасидан гиёҳванд моддалар топилгани ва Қорақалпоғистонда божхона постидан қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринганлар ушлангани ҳақида хабар берилган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди