Олтин медаль олган Акбар Жўраев, оловдан қочаётган буқаламун, имтиҳонни нишонлаётган талабалар — 3 август суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ироқнинг Дияла дарёсида иссиқ кунларни ўтказаётган болалар буқалар билан бирга чўмилмоқда.

Фаластинлик талабалар якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтганини нишонламоқда.

Туркиянинг Анталья вилоятида юз берган ўрмон ёнғинларида ҳайвонот дунёси ҳам зарар кўрмоқда. Суратда буқаламун ўз жонини сақлаш учун хавфсиз жойга қочиб кетмоқда.

Нью-Йоркда қуёш ботиши.

Токиода ўтаётган Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритди.

Токио Олипиадасида аёллар ўртасида бокс бўйича япониялик Сена Ири финалда филиппинлик Нести Петесио устидан ғалаба қозонганини нишонламоқда.

Катта Манчестер графлигидаги кўлда сузаётган Канада ғозлари.

Покистоннинг Карачи шаҳри кўчалари дезинфекция қилинмоқда.

Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан кўришди.

Швейцариянинг Локарно шаҳрида 74-анъанавий кинофестивалга тайёргарлик кўрилмоқда.

Россиянинг Твер вилоятида тўфон оқибатида вайрон бўлган уйлар.

Озарбайжонлик Рафиқ Ҳусайнов Токио Олипиадасида кураш бўйича 77 кг вазн тоифасида арманистонлик Карапета Чалянни мағлубиятга учратиб, бронза медални қўлга киритди.

Буюк Британиянинг Коке оролида тонг отиши.