Хитой АҚШнинг коронавирус Ухандаги лабораториядан тарқалгани бўйича ҳисоботига жавоб қайтарди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Вакиллик палатасининг COVID-19 инфекцияси Ухандаги лабораториядан тарқалгани ҳақидаги ҳисоботини ёлғонга асосланган деб топди. Мазкур баёнот вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Фото: «Mother Jones»

Унда айтилишича, Америка томонининг хатти-ҳаракатлари фақат сиёсий асосга эга бўлиб, Хитойни обрўсизлантириш ва илмий тамойилларни рад этишга асосланган. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, АҚШнинг COVID-19 тарқалиши ҳақидаги даъволари мазкур давлатнинг Ироққа бостириб киришида баҳона бўлган Саддам Ҳусайннинг биологик қуролларни яширишда айбланганига ўхшайди. Ташкилотнинг айтишича, америкаликлар Ироқда ҳеч қандай биологик қурол топмаган. Бундай айбловларнинг сабаби сиёсий бўлган, холос.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги, бундан ташқари, 2021 йил февраль ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти махсус комиссиясининг Ухан шаҳрига ташрифини эслатиб, ўшанда коронавирус лабораториядан тарқалмагани аниқланганини таъкидлаган. Вазирлик АҚШни COVID-19 пандемиясини сиёсатлаштиришдан воз кечишга ва одамларни касалликдан қутқаришга эътибор қаратишга чақирган.

Аввалроқ ЖССТ коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш бўйича янги режани эълон қилган. Шунингдек, Хитой ЖССТнинг коронавирус келиб чиқишини текшириш режасини кескин рад этганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди