Хитойда сув тошқинлари оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди — видео

Хитойда сув тошқини қурбонлари сони кескин ошиб, 302 кишига етди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Xinxua»

Хитой расмийларининг айтишича, Хенан провинцияси марказидаги сув тошқини оқибатида 50 га яқин одам бедарак йўқолган. Вилоятнинг 13 миллионга яқин аҳолиси жабрланган ва қарийб 9 мингга яқин уй жиддий зарар кўрган. Ўлимларнинг аксарияти Хуанхе дарёси бўйида жойлашган 12 миллионлик аҳолига эга бўлган Зҳенгжоу шаҳрида бўлган. Бу ерда тошқин оқибатида шаҳар метросини сув босган.

Шаҳар ҳокими Хоу Хуннинг айтишича, ерости автотураргоҳларида 39 киши ўлик ҳолда топилган. Унинг сўзларига кўра, шаҳар метросининг сув тошқини оқибатида яна 14 киши ҳалок бўлган. Мамлакатда уч кун ичида йил ёғингарчилиги бўлгани қайд этилган.

Хенандаги йўқотишлар 114,27 миллиард юанга (18 миллиард доллар) баҳоланган, 580 минг гектардан зиёд деҳқончилик ерлари зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида Хитой марказидаги Хенан провинциясида кучли ёмғир ёққан ва натижада сув тошқинлари юзага келган. Табиий офат оқибатида уч миллионга яқин одам зарар кўрган ва яна 33 киши ҳалок бўлган.

Аввалроқ Хитойда кучли қум бўрони кузатилганди. Шунингдек, мамлакат қирғоқларига «Ин-Фа» тайфуни ёпирилганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди