Олимлар коронавирусга чалинган беморларни даволовчи ўсимликни аниқлади

Олимлар Шимолий Африка ва Ғарбий Осиёдаги Nigella sativa (экма седана) ўсимликлари коронавирусни даволашда самарали фойда бериши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Clinical and Experimental Pharmacology and Physiology» журналига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Таъкидланишича, ўсимлик таркибида ўпка инфекцияси ривожланишининг олдини оладиган седана мавжуд.

«Бу модда, шунингдек, COVID-19 билан касалхонага ётқизилган оғир аҳволдаги беморларда пайдо бўладиган гиперцитокинемияни блокировка қилиш қобилиятига эга», — деган тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Австралия католик университети профессори Каниз Фотима Шад.

Қайд этилишича, мутахассислар седананинг бошқа фойдали хусусиятларини ҳам аниқлаган. Хусусан, у гипертония, юқори холестерин ва қандли диабетни даволашда, шунингдек, стафилокок бактерияларини йўқ қилишда самалари экани исботланган. Бундан ташқари, бу моддани ўз таркибига олган ўсимлик яллиғланишга қарши восита сифатида аллергик ринит ва синусит, экзема ва артроз билан оғриган беморларни даволашда ёрдам беради.

Австралиялик олимларнинг аниқлашича, баъзи халқлар асрлар давомида Nigella sativa уруғини турли касалликларга, шу жумладан, яллиғланиш ва инфекцияга анъанавий даво сифатида ишлатиб келган. Жумладан, Ўзбекистон аҳолиси ҳам бу ўсимлик уруғини кундалик ҳаётда ишлатиб келади.

Аввалроқ Садир Жапаров коронавирусни иссиқкўл илдизи билан даволашни таклиф қилганди. Шунингдек, россиялик шифокор коронавируснинг янги турларига қарши курашиш усулини айтганди.

Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади