Ўрмон ёнғинлари, Олимпиада лаҳзалари, 60 га тўлган Обама — 4 август суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Reuters»

Боливиядаги Пупо кўлининг қуриб қолган қисмида тўнтарилиб қолган қайиқ. Сўнгги йиллардаги иқлим ўзгаришлари айрим ҳудудлардаги қурғоқчиликка сабаб бўлмоқда.

Фото: «AFP»

Туркиядаги ўрмон ёнғинлари ортидан Грецияда ҳам ёнғинлар юз бермоқда. Маҳаллий аҳоли ёниб кетган трансформаторни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Фото: «AFP»

Афғонистон пойтахти Кобулда автомобилга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 10 га яқин киши жароҳатланган. Ҳужум мамлакат мудофаа вазири Бисмиллоҳ Муҳаммадийга қаратилган бўлган. Ҳужум учун жавобгарликни «Толибон» гуруҳи ўз зиммасига олган.

Фото: «Reuters»

Бугун Байрут портида юз берган кучли портлашга бир йил тўлди. 2020 йилнинг 4 август куни портда кучли портлаш содир бўлган ва пойтахт жуда катта зарар кўрган эди. Суратда портлаш юз берган ҳудуднинг дрондан олинган ҳолатини кўриш мумкин.

Фото: «Reuters»

Туркиядаги ўрмон ёнғинларини ўчиришга сафарбар қилинган вертолёт. Жараён давом этмоқда.

Фото: «Getty Images»

Токиодаги Олимпиада ўйинлари бизга бир-биридан қизиқарли ҳолатларни тақдим этмоқда. Суратда хитойлик гимнастикачи Юфей Лу йиқилиб тушган вазият.

Фото: «Anadolu Ajansi»

Туркиянинг Битлис вилоятида жойлашган Ван кўли соҳилларида қўйларини суғораётган чўпонларни суратга олаётган фотограф.

Фото: «AFP»

Бу йил бутун дунё ёнаётгандек гўё. Суратда Калифорниядаги ўрмон ёнғинларидан бир лавҳа.

Фото: «Reuters»

АҚШлик Тара Девис узунликка сакраш бўйича ўз чиқишини якунлаган вазият.

Фото: «Getty Images»

Бугун АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама 60 ёшга тўлди. Суратда унинг туғилган ери ҳақида берилган саволга ҳазил тариқасида жавоб берган вазият.

Фото: «Getty Images»

Барак Обама Гавайи оролларида дам олишда. 2013 йил 1 январь

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

Муҳим хабарлар

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023